Нур-Султонда концерт: “Вена классикаси қасидаси”

Энг яхши классик асарлар жаҳон операси юлдузлари ижросида. Қозоғистоннинг йирик саҳналаридан бирида «Вена классикаси қасидаси» вокал-чолғу асбоблари мусиқаси концерти бўлиб ўтди. Тадбир буюк бастакор Людвиг Ван Бетховеннинг 250 йиллигига бағишланди. Таниқли классикнинг кўпчилик севган дурдоналаридан ташқари кеча дастурида Франц Йозеф Гайдн, Вольфганг Амадей Моцарт, Франц Петер Шуберт ва бошқа афсонавий романтик бастакорларнинг дунё тан олган асарлари янгради.

АЙГУЛ ШАМШІДЕНОВА, ОПЕРА ҚЎШИҚЧИСИ /ВЕНА/:

- Шунингдек, биз кутилмаган совға ҳозирладик, меҳмонлар билан бирга «Кўзимнинг қораси» қўшиғини куйлаймиз. Жорий йилда мен Қозоғистондаги йирик шаҳарлар ва жаҳон бўйлаб яккахон концертлар ташкил қилмоқчиман. Венада ҳам. Ва бу тадбирларни Абайнинг 175 йиллигига бағишлайман.

ЕЛИЗАВЕТА СЕРГЕЕВА, ОПЕРА ҚЎШИҚЧИСИ /ВЕНА/:

- Биринчи марта «Астана Опера»да куйлаяпман. Мен учун бундай янги иш бошлаган муҳташам опера даргоҳи саҳнасига чиқиш – ифтихор. Сўнгги икки кун давомида тинмай репетиция қилдик. Пианиночилар ҳам, хонандалар ҳам жаҳон даражасида. Улар билан биргаликда ишлашдан хурсандман.

Фото: sxodim.com