Қозоғистонда Наврўз етти кун бўладими?

Нур-Султон шаҳрида Наврўз байрамини кенг кўламда нишонлаш таклиф қилинди. “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида ташкил қилинган "Фуқаролар майдони" мунозара майдончаси биринчи йиғилишида иштирокчилар Баҳорги тенгкунликни қандай нишонлашни муҳокама қилдилар. Шу жумладан, Наврўз байрамида бир ҳафта таътилга чиқиш таклиф этилди. Дам олиш кунлари сонини кўпайтириш ва каникулларни айнан шу кунларга мослаш мумкин. Йиғилишда бу кунга мўлжалланган тадбирлар тўғрисида ҳам гапирилди.

КЕМЕЛБЕК ЎЙШИБАЕВ, “ҚОЗОҒИСТОН “МАЪНАВИЙ ЯНГИЛАНИШ” ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ИНСТИТУТИ” МИЛЛИЙ ҲИССАДОРЛИК ЖАМИЯТИ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

- Фикримизча, Наврўз байрамини эртароқ нишонлаш керак. Ҳеч бўлмаса 14 мартдан бошлаб, 22 мартгача давом эттириш мумкин. Жорий йилда биз бир қанча янги ва ўзига хос тадбирлар ўтказишни режалаштиряпмиз. Наврўз сийлиқ ва Наврўз фейшн – шулар жумласидан. Байрамнинг ҳар кунини бошқаларига ўхшамайдиган ва ёдда қоладиган қилиш ниятидамиз.

Фото: tengrinews.kz