Алматида “Абай дунёси” кўчма кўргазмаси очилди

Алматида буюк қозоқ шоирининг 175 йиллиги шарафига “Абай дунёси” кўчма кўргазмаси очилди. Бу ерда ноёб китоблар, қўлёзмалар, архив ҳужжатлари, шунингдек, шоирнинг шахсий буюмлари бор. Ноёб экспонатлар орасида - буюк мутафаккир ўғли Мағавияга ёзган хат ва Абай Қўнонбоевнинг иккита фотосурати бор. Улардан бири 1896 йилда, иккинчиси 1903 йилда олинган.

РАУШАН ЕЛЕКЕНОВА, «ЖИДЕБАЙ-БЎРИЛИ» АБАЙ МЕМОРИАЛ ҚЎРИҚХОНА-МУЗЕЙИ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- 1903 йилда олинган фотосурат Мухтор Авезовнинг Алматидаги уйида сақланган. Шу каби асл нусха бўлган яна биттаси бор, уни музейимизга Мухтор Авезов совға қилган. Бу Абай уйидан топилган оилавий фотосурат.

Фото: inform.kz