Куй ва термалар нон-стоп тарзида

Мусиқа оламида тенгсиз янгилик! Куй ва термалар нон-стоп тарзида. Нур-Султон шаҳрида мусиқачилар 75 та асарни тўхтовсиз ва ноталарсиз, қўбиз, дўмбира, сирнай, жетиген, қилқўбиз ва бошқа қозоқ халқ чолғуларида ижро этди. Шу тариқа "Қўрқит" гуруҳи мамлакатимизнинг Гиннесс рекордлар китобига ўхшаш тўпламига киришни ният қилган. Янграган композициялар қаторида Қўрқит, Қурманғази, Абай, Даулеткерей, Қазанғап, Нурғиса Тлендиев, Евгений Брусиловский асарлари бор. Шуни ҳам айтиш керакки, бу акция Олтин Ўрданинг 750 йиллик юбилейи муносабати билан миллий санъатни оммалаштириш ниятида амалга оширилди.

Фото:sputniknews.kz