Балет премьераси: Бетховен-абадийлик-муҳаббат

«Бетховен-абадийлик-муҳаббат». Немис хореографи Раймондо Ребекнинг беназир балет постановкаси премьерасини дунё санъатсеварлари сабрсизлик билан кутаётганди. Бу улкан воқеа Австрия, Қозоғистон ва Россия мусиқий танқидчиларида қизиқиш уйғотди.

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА, «АСТАНА ОПЕРА» БАЛЕТ ТРУППАСИ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- Бетховенни қўйиш ғояси туғилганида, бу нарса менга жуда ёққанди, зеро, биз, мен ўзим ҳам, жорий, юбилей йилида шунга ўхшаш нимадир қўйилишини жуда қаттиқ истагандик. Бу спектакль жуда кенг кўламли эканлигини яхши тушунардик. Чунки унда кўпгина кордебалет артисти, етакчи яккахонлар иштирок этади, 18 жуфт кордебалетга эҳтиёж сезилади, хорда эллик артист қатнашади, бунга яккахонлар кирмайди.  Мана шундай синтез яратилди театримизда бундай иш илк бора қилинди.

Томошабинлар премьерани завқ билан кутаётган бир вақтда, саҳна ортида ижодий югур-югур авжида. Артистлар саҳнага чиқишига саноқли минутлар қолган. 

АЙГЕРИМ АКИМЖАНОВА, МУХБИР:

- Вена бали манзаралари, бастакор кибор давраларда юриши, муҳаббат жонланган саҳна, илҳом ва эшитолмаслик муаммоси. Постановкадаги икир-чикиригача ўйланган деталлар: қўл кучи билан тикилган либослар ва бош кийимлардан тортиб, энг дадил декорацияларгача томошабин Бетховен яшаган, ижод қилган давр ва муҳитни ҳис қилишига имкон яратади.  

Пианино клавишлари каби оқ ва қора рангларга бўялган декорациялар ҳамда артистлар либоси томошабинни мусиқанинг сирли оламига олиб киради. Муаллиф тасаввурига кўра, бошқа рангларни фақат Бетховен ҳаётидаги ҳамроҳлар - муҳаббат, илҳом ва ундаги хасталиккина эгнидаги либосларга тақиб  кўриши мумкин.

БАХТИЯР АДАМЖАН, БЕТХОВЕН ПАРТИЯСИ ИЖРОЧИСИ, «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ ЕТАКЧИ ЯККАХОНИ:

- Улар балет давомида ҳамиша Бетховен атрофида гир айланади, чунки муҳаббат бўлмаганда Бетховен ҳам бўлмасди. Илҳом бўлмаганида уни билмаган бўлардик. Хасталик ҳам, афсуслар бўлсинки, ҳаёти давомида уни таъқиб этган. Ўз даврининг даҳоси Людвиг Ван Бетховен бугунги кунда ҳам ҳеч кимдан ортда қолмаган бўларди, шунинг учун рақсим билан уни кўрсата олганимдан фахрланаман ва масъулият сезаман. 

«Бетховен-абадийлик-муҳаббат» ҳақиқий перформансга айланди, дейди театрдагилар. Постановкада мусиқий, хореографик ва саҳна санъати уйғунлашуви томошабинларни яна бир марта буюк ва даҳо бастакор Людвиг Ван Бетховен қаршисида бош эгишга мажбур қилади.  

Фото: Ақзер Сегізбаева 


×