«Astana Musical»: Сеҳрли хор-концерт

Актёр маҳорати ва вокал санъати уйғунлиги. «Astana Musical» артистлари яна бир марта пойтахт аҳли ва меҳмонларини мамнун қилди. Бу даргоҳда «Сеҳрли хор-концерт» премьераси ўтказилди. Тадбир мақсади, артистлар айтишича, барча хоҳловчилар учун мусиқа оламига саёҳат уюштириш. Шунинг учун ҳам бу кеча халқ асарлари ҳам, жаҳон хитлари ва ариялари ҳам, ўзига хос қайта ишланган ретро-композициялар ҳам тақдим этилди.

АЛМАТ АБИШЕВ, «ASTANA MUSICAL» ТЕАТРИ БОШ ХОРМЕЙСТЕРИ:

- Ушбу концерт ҳазил-мутойиба кўплиги, театр саҳналари, рақс ва жўровоз қўшиқлар борлиги билан ўзига хос. Чунки, менинг фикримча,  бугунги кунда бир жойда туриб олиб ашула айтиш вақти ўтган. Биз мусиқали театр бўлганимиз учун ҳам мазкур концертда сиз артистларимизнинг ҳам мусиқий, ҳам вокал, ҳам актёрлик, ҳам хореографик қобилиятлари очилаётганини кўрасиз.

Фото: zakon.kz