Туркияда Абай йили очилиши тантаналари бўлиб ўтди

Туркияда Абай йили очилиши тантаналари бўлиб ўтди. Буюк маърифатчининг 175-йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда мамлакат сиёсатчилари, жамоат арбоблари ҳамда Қозоғистоннинг мазкур давлатдаги дипломатик миссияси вакиллари иштирок этди. Оқшом давомида таниқли турк мусиқачилари президент симфоник оркестри жўрлигида Абай Қўнонбоевнинг машҳур романсларини ижро этди. 

ЕЛДЎС РАМАЗАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Концерт муваффақиятли ўтди. Турк томошабинлари жуда мамнун бўлди. Туркия президенти оркестри қўллаб-қувватлади. Тадбирлар давом этиши режалаштирилган.

ФАТИҲ ШАҲИН, ТОМОШАБИН:

- Бу оқшом биз буюк қозоқ шоири ва мутафаккирини тинглаш учун келдик. Катта таассурот олдик! Ажойиб оқшом туфайли биз Абай мероси ҳамда қозоқ маданияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдик.

Тадбир икки давлат маданият ва спорт вазирликлари ҳамда Туркиядаги Қозоғистон элчихонаси ёрдамида ўтказилди.