Қозоқ орнаментларининг ўзига хослиги

Ёрқин ва ўзига хос, сирли ва сеҳрли. Қозоқ орнаментлари азалдан заргарлик буюмлари, газмоллар ва маиший турмуш буюмларида турли туман мураккаб бадиий композициялар яратиш учун ишлатиб келинган. Ҳар бири ўз мазмуни ва аҳамиятига эга миллий нақшларнинг оз қисмигина бугунги кунгача ўзгармаган ҳолида етиб келган.

ЕРЛАН ҚЎЖАБАЕВ, ТАРИХЧИ, МУСАВВИР:

- Орнаментлар асосан икки хил модулдан иборат. Улардан бири спираль – пиктограммалар ва эволюция тимсоли. Тўрт томони тенг чорчўп эса дунёнинг тўрт тарафини англатади. Айни вақтда бундай хоч яратувчи Тангри тимсоли ҳисобланади. Қозоқ орнаментларида графика кўп минг йиллар мобайнида сақланиб келган. 

Ҳар бир нақш халқ кўк Тангрисига ибодат қилган замондаги қозоқ тарихи-маданиятининг ўзига хослигини англатади. Қадим замонлардан буён орнаментлар ёвуз кучлар ва кўз тегишидан тумор вазифасини ҳам ўтаган. Улардан баъзилари ҳаёт бошланиши ва тугаши рамзи бўлган. Шуни ҳам айтиш керакки, миллий орнаментлар семантикаси бугунги кунда ҳаммага ҳам маълум эмас, деб ҳисоблайди тарихчи Ерлан Қўжабаев. Натижада, замонавий дизайнерлар улардан фойдаланишда баъзида қўпол хатоларга йўл қўяди.

ЕРЛАН ҚЎЖАБАЕВ, ТАРИХЧИ, МУСАВВИР:

- Кўп дизайнерлар оддий нарсаларда адашади, натижада тирик одам кийимига марҳумга, нариги дунё тимсоли бўлган пиктограммаларни қўйиб беради. Шунингдек, белдан юқорига чиқмаслиги ёки белдан пастга қўйилмаслиги зарур бўлган орнаментлар бор. Бош кийим учун мўлжалланган нақшлар эса жуда бошқача.

Ерлан Қўжабаевнинг китоби ёрдамида миллий нақшлар мазмуни ва аҳамиятини яхшироқ ўрганиб олиш мумкин. Муаллиф бу асар устида 8 йил ишлади. Илмий далиллар ва ноёб архив материалларини тўплаш жараёнида қозоқ халқ орнамент маданияти ривожланишини ўзига хос равишда таҳлил қилди.

Фото: caa-network.org