Пойтахтда Евроосиё дизайнерлар иттифоқи учрашуви бўлиб ўтди

Этнодизайн йўналиши мода дунёсининг янги трендига айланиб боряпти. Мазкур йўналишда иш юритаётган юртимиз дизайнерлари хорижий танловларда ғолиблар қаторидан ўрин олиши эса бу борада илгарилаш борлигининг белгиси. Пойтахтда бўлиб ўтган Евроосиё дизайнерлар иттифоқи учрашуви давомида ташкилот етакчиси шундай фикр билдирди. Ермек Асилханов айтишича, дуч келган жойга нақш ёпиштиравермай, замонавий йўналишларга уйғунлаштириб дизайнерлик маҳсулоти тайёрлаш миллий намуналар урфга киришининг бош сабаби.

ЕРМЕК АСИЛХАНОВ, ЕВРООСИЁ ДИЗАЙНЕРЛАР ИТТИФОҚИ РАИСИ:

- Энг аввало, бугунги кунда этнодизайн деган йўналиш бор. У тобора ривожланяпти. Экодизайн ҳам этнодизайнга киради. Нега? Чунки дизайнерлар яратган қозоқ бадиий ҳунармандлик буюмлари экологик тоза ашёлардан ишланган. Ҳозир биз бир дастур устида ишлаяпмиз. Турклар, саклар, қадимий аждодларимиз таомни қандай истеъмол қилган? Аниқласак, бу - ёғоч, суяк, чармдан тайёрланган идиш-товоқлар бўлган экан. Биз ҳозир шу анъанани тиклашни ўйлаяпмиз. Мақсад - қозоқ дизайни эмас, у орқали қозоқ халқи руҳияти, бадиий ижодиётини жаҳонга намойиш этиш.

Фото: comode.kz