Қозоқ тилида грузинларга хос куйлаш

Шеърият ва мусиқа латофати чегара билмайди. У юраклардан жой оларкан, илҳомлантиради юксалтиради. Қозоқ тилида янграган грузин кўповозлилиги бунга мисол бўла олади.

Бу қўшиқнинг сўзлари Абай Қўнонбоев ижодига мансуб. Грузинлар айнан шуни танлагани бежиз эмас. Уларнинг фикрича, бу буюк инсоннинг миссияси грузиялик жамоат арбобининг ҳаётига ҳамоҳанг.

ДАВИД ДВАЛАДЗЕ, GEO FOLK TOUR МУСИҚИЙ ТУРИСТИК ЛОЙИҲАСИ АСОСЧИСИ:

 - Абай Қўнонбоев – буюк шахс, жамоат арбоби, 19-асрнинг иккинчи ярмида ижод мутафаккир грузин воқеълигига ҳам сингиб киради. Буюк инсонни 19-асрнинг иккинчи ярмида яшаган ўзи каби буюк грузин шоири Илья Чавчавадзе билан тенглаштириш мумкин. Бу вақтни қачонлардир Россия империяси таркибида бўлган халқларнинг миллий онги юксалган, улар асл ўзлигини англай бошлаган давр, деб аташ мумкин.

Грузин мусиқачилари шунчаки қозоқ тилида қўшиқ куйлашмади. Улар миллий оҳангларни сақлаган ҳолда унга грузин кўповозлилигининг ўзига хослигини киритишга муваффақ бўлди.

Мусиқачиларнинг таъкидлашича, Қўнонбоев ҳам, Чавчавадзе ҳам романтик бўлган. Шунинг учун муҳаббат ҳақида қозоқ қўшиғи грузинлар қалбига яқин.

ГЕОРГИЙ ЦЕРЦВАДЗЕ, GEO FOLK TOUR МУСИҚИЙ ТУРИСТИК ЛОЙИҲАСИ ЯККАХОНИ:

 - Бизнинг болалар бу қўшиқни муваффақиятли уддалай олишди, деб ҳисоблайман. Албатта, қозоқ тилида талаффуз қилишнинг мураккабликлари бор, аммо уларни енгиб ўтдик. Шеър муаллифи – беназир инсон, асарлари чиройли ва дилтортар экан.

"Geo Folk Tour" лойиҳаси тўққиз йилдан бери ишлаб келяпти. Мусиқачиларнинг турли мамлакатлар, шу жумладан, Қозоғистонда ҳам мухлислари кўп. Келгусида артистлар грузин акценти билан ижро этиладиган қозоқ қўшиқлари кўпайишини айтишяпти.

Фото: newtimes.kz