Қ. Тўқаев мамлакатнинг энг яхши товар ишлаб чиқарувчиларини мукофотлади

Рақамли технологияларни жорий этган қайта ишлаш саноати корхоналари сонини 200 тагача етказиш. Давлат раҳбари Ҳукуматга шундай топшириқ берди. Бу кўрсаткичга 2025 йилгача эришилиши даркор. Режаларда – фаолиятни тўлиқ автоматлаштириш ва роботлаштириш.

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон саноатини ривожлантиришнинг муҳим йўналиши индустрияни тўртинчи даражага олиб чиқишдир. Мамлакат бўйлаб корхоналарни рақамлаштиришга оид  пилот лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Умуман олганда, миллий бизнеснинг рақобатбардошлигини ривожлантириш – республика учун энг муҳим масала, деб кўрсатиб ўтди Қозоғистон Президенти. Мамлакат индустрия сиёсатининг асосий элементи сифатида эса экспортни рағбатлантириш ва ички бозорни ривожлантириш.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 - 2020 йилдан бошлаб саноатлаштиришнинг учинчи дастури рўёбга чиқарила бошланади. Биз хусусий сектор потенциалидан фойдаланган ҳолда экспортга йўналтирилган қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга қарор қилдик. Индустриялаштиришнинг учинчи беш йиллигини рўёбга чиқарарканмиз, ўтган бешйилликлардаги хатоларни ҳисобга олишимиз, рақобатбардош қайта ишлаш корхоналарини яратишимиз ва қайта ишланган маҳсулот экспортини ошириш, чиқарилаётган маҳсулотларни технологик жиҳатдан мураккаблаштириш, сифатли иш ўринлари яратиш каби вазифаларни ҳал қилишимиз зарур.

Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг энг яхши товар ишлаб чиқарувчиларини мукофотлади. Ғолиблар ҳар йили бериладиган “Олтин сифат” Президент мукофотида, «Қозоғистоннинг энг яхши товари» танлов- кўргазмасида маълум бўлди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда 450 та ташкилот бу танловда иштирок этиш учун буюртма берганди.

Фото: Мир  24