Димаш Қудайбергеннинг Нью-Йоркдаги концерти аншлаг билан ўтди

 

Димаш Қудайбергеннинг Нью-Йоркдаги дастлабки яккахон концерти аншлаг билан ўтди. Мадонна, Бейонсе, Рианна ва Пол Маккартни санъатини кўрсатган «БарклАйс Центр»нинг машҳур аренасида қозоғистонлик қўшиқчи «Arnau tour ENVOY» дастурини намойиш қилди. Янги шоу асосида коинотнинг чексизлиги мавзуси қўйилган.

Қўшиқчи, шунингдек, репертуаридаги мухлислари севиб қолган қўшиқларни янги талқинда куйлади. Қозоқ, инглиз, рус ва хитой тилларида жами 30 дан ортиқ концерт номери кўрсатилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу концерт АҚШдаги мамлакатимиз маданияти кунлари доирасида Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги томонидан ташкил қилинди.

ҚАНАТ АЙТБАЕВ, Д. ҚУДАЙБЕРГЕННИНГ ОТАСИ:

Қўшиқларимизни бутун дунё тинглашини истаймиз. Ва бу орзуни Димаш рўёбга чиқара олди! Йиғилганларнинг ҳаммаси қозоқ тилида қўшиқ тинглади! Бахтимизнинг чеки йўқ!

СВЕТЛАНА АЙТБАЕВА, Д. ҚУДАЙБЕРГЕННИНГ ВОЛИДАСИ:

Бу – фақат Димашнинг эмас, оиламизнинг ҳам орзуси эди. Димаш шундай дерди: «Мен ҳаммага иқтидоримни кўрсатишни истайман, мен дунёга қўшиғимни улашмоқчиман». Биз эса унинг ота-онаси сифатида бу орзулар рўёбга чиқиши учун ҳаракат қилдик. Ва бугун ана шу ҳаракатимиз самарасини кўриб турибмиз. Бу – биз учун шараф. Фарзандимизнинг барча мухлисларига соғлик ва фаровонлик тилашни, миннатдорчилик билдиришни истардим!

Фотo: ru.sputniknews.kz