Абиш Кекилбаев хотирланди

 

Пойтахтда Абиш Кекилбаевнинг севимли композициялари янгради. Халқ ёзувчисининг 80 йиллик юбилейи шарафига тантанали концерт бўлиб ўтди. Тадбир «Маънавий янгиланиш» дастури доирасида ташкил қилинди. Томошабинлар энг яхши халқ асарларидан завқ олдилар.

Республикада хизмат кўрсатган санъаткорлар ҳам, Қозоқ миллий санъат университети ёш иқтидорлари ҳам саҳнага чиқишди.

САУИТБЕК АБДРАХМАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- Бундай тадбирлар маънавий уйғонишда дарк беради. Халқимиз ўзининг буюк фарзандларини эъзозлайди, биз буюк шахсларимиз билан фахрланамиз. Мен Абиш Кекилбаевнинг иқтидори шайдосиман, у ҳақда ёзилган китоб муаллифи сифатида мазкур тадбирда иштирок этган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман.

Фото: kazenc.kz