Нур-Султонда Япон графикаси кўргазмаси иш бошлади

Пойтахтда «Нозик мувозанат» деб аталган кўргазма иш бошлади. Бу ерда энг яхши замонавий япон график рассомларидан тўққизтасининг ишлари тақдим этилди. Экспозицияда жами етмиштадан зиёд асар жамланган. Уларнинг барчаси услуб ва темпераментига кўра хилма-хил.

Аммо ҳар бир картинада Япониянинг миллий ўзига хосликларни кузатиш, Шарқнинг нозик қирраларини ҳис этган ҳолда бошқа бир маданият билан боғланиш мумкин.

НОРМАН ТОЛМАН, ЯПОН ГРАФИК МАДАНИЯТИ КОЛЛЕКЦИОНЕРИ:

- Ушбу кўргазмани бу ерга олиб келишим сабаби шундаки, Қозоғистонда ҳали япон графикаси оммалашиб улгурмаган. Бу мамлакатга келганимдан, санъатсеварларга ушбу ноёб экспозицияни тақдим этганимдан жуда хурсандман. Мен энг яхши мусаввирларнинг тенги йўқ картиналарини танлашга ҳаракат қилдим.

Фото: Абилхан Қастеев номидаги давлат санъат музейи