«Абилай хон» пьесаси «Жастар» театрида саҳналаштирилди

 

Абиш Кекилбаевнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан пойтахтдаги «Жастар» театри саҳнасида «Абилай хон» пьесаси қайта қўйилди. Мазкур пьеса 2016 йилда «Нортаваккал» номи остида санъатсеварлар эътиборига тақдим этилганди.

Спектакль эл бошига иш тушганида уч жузнинг бошини бириктириб, давлатчиликни сақлаб қола олган Абилай хон ҳақида. Сюжет доирасида халқ билан шахс тақдири уйғунлашади, ва айнан шуниси билан мазкур постановка томошабинда қизиқиш уйғотади.

Ушбу ижод намунасида Абилай каби забардаст лашкарбоши, доно раҳбарнинг жасорати шеърий усулда баён этилган.

НУРҚАНАТ ЖАҚИПБАЙ, РЕЖИССЁР, ҚОЗОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ:

- Халқимизнинг ардоқли фарзандларидан бири бўлган Абилай хон ҳақида ёзилган достон Абиш оғамизнинг сюжети ўта ишонарли, ҳаққоний битилган асарларидан бири. Уни дунёда тенгсиз, деб аташ мумкин. Бу постановка халқимизга жуда керакли, деб ҳисоблаймиз. Ва ушбу спектакль «Жастар» театри даражасини яна бир поғона кўтаришига ишончимиз комил.

Фото: keste.kz