Пойтахтда Айгүл Саитованинг кўргазмаси иш бошлади

 

«Зиё, муҳаббат, уйғунлик». Пойтахтда шундай ном остида Айгүл Саитованинг кўргазмаси иш бошлади. Муаллиф ўз ижоди намуналаридан ҳар бирига ном бериш шарт эмас, деб ҳисоблади. Унинг фикрича, томошабин картинага назар соларкан, хаёли қандайдир мавзу билан чекланиб қолмаслиги керак.

Санъатсеварлар эътиборига муаллифнинг 40дан ортиқ иши тақдим этилди. 12 йилдан буён рассомлик билан шуғулланиб келаётган мўйқалам соҳибаси ўз ишларини мамлакатимизда, Лондонда ва Бишкекда намойиш қилганди. Шу билан бирга, Экспо-2017 кўргазмаси вақтида муаллиф асарлари «Healingart» майдончасида намойиш қилинган.

АЙГҮЛ САИТОВА, РАССОМ:

Менинг асосий ниятим – ижодим маҳсули одамларга ички гармония бахш этса, уларни соқинлаштирса, дейман. Ишонч, муҳаббат, уйғунлик, яхшилик сари интилишни илгари сураман. Шароит қандай бўлишидан қатъи назар, зиё инсонга аввало ишонч тақдим этади. Маънавият картинадаги нур ва соялар, ёки бошқа бирор санъат орқали берилишидан қатъи назар, шундай. Ташриф буюрувчилар картиналаримга яқинлашаркан, ўзларига ижобий энергия қабул қила бошлайди, деб ҳисоблайман. Ва улардан таралувчи қувват яхшиликларга етаклайди. Буни томошабин сезишига аминман.

Фото: old.elorda.info