Алматида VIII кинофестиваль «Бастау» иш бошлади

 

Алмати шаҳрида «Бастау» талабалар ва дебют картиналар VIII Халқаро кинофестивали иш бошлади. Жорий йилда бу анжуман янги форматда тақдим этилди. Илк бора тўла метражли фильмлар баҳоланади. Ҳакамлар ҳайъати 10 та шундай ишларни кўриб чиқиши режалаштирилган.

СЕРГЕЙ АЗИМОВ, «БАСТАУ» ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИ ПРЕЗИДЕНТИ:

Бу фестивалда 26 мамлакат вакиллари иштирок этаяпти. Биз қатнашчиларга ёрдам бериш, фестиваль қизиқарли ўтиши, бир-бирингиз билан танишиши, картиналар томоша қилиши учун бу ердамиз. Бизда етарлича турли-туман мастер-класслар дастури бор.

Фестиваль арт-директори Диана Ашимованинг айтишича, дастурда бир қанча халқаро танловлар ўтказилиши баён этилган. Шу жумладан, Bastau shorts танловида ҳакамларга қисқа метражли ишлар тақдим этилади. Bastau debuts танловида эса тўла метражли фильмлар кўрсатилади.

Танловда Европа мамлакатлари, яқин ва узоқ хориждан келган ишлар намойиш этилади. Фестивалда илк бора Непал кинематографистлари иштирок этади.

ИГОРЬ СУКМАНОВ, «БАСТАУ» ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИ ҲАКАМЛАР ҲАЪАТИ АЪЗОСИ:

Ҳакамларнинг вазифаси – иштирокчиларга бир мунча имконият бериш, қўллаб юбориш, юқорига тортиш, қайсидир маънода олганда, уларнинг кинематографик каръерасини ҳаракатга келтириш, илгарилатишдан иборат.

Тўла метражли дебютлар ишини баҳолаш учун таркибида россиялик режиссёр Михаил Сегал, испан кинотанқидчиси Роберто Куэто, француз продюсери Денис Васлин, россиялик актриса Нелли УвАрова ва қозоғистонлик актёр, продюсер Фархат Абдраимов каби билимдон экспертлар бўлган халқаро ҳакамлар ҳайъати жалб қилинган.

Томошабинлар эса беш кун давомида турли жанрларга мансуб 80 та картинани томоша қилишлари мумкин.

Фото: tengrinews.kz