Нур-Султон шаҳрида турк киноси ҳафталиги бошланди

Нур-Султон шаҳрида турк киноси ҳафталиги бошланди. Томошабинларга биринчи бўлиб режиссёр Усман Синавнинг “Узун ҳикоя” драмаси тақдим этилди. Кино 70-йилларда Болгариядан Туркияга келган Алининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу фильмда қозоғистонликлар кўнглидан ўрин олган актёр Кенан Имирзалиўғли роль ижро этган. Таъкидлаш жоизки, фильмлар 25 ноябргача пойтахт кинотеатрларидан бирида ҳар оқшом намойиш қилинади. Барча фильмларда рус тилидаги субтитрлар бор. Ташкилотчилар фикрича, бундай кино намойишлари Қозоғистон ва Туркия халқини бир-бирига яқинлаштиради, икки мамлакат орасида маданий мулоқот ўрнатишга ҳисса қўшади.

АЛМАГУЛ ИСИНА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ТУРКИЯ ЭЛЧИХОНАСИ ҚОШИДАГИ ЮНУС ЭМРЕ НОМЛИ ИНСТИТУТ ДИРЕКТОРИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ:

- Турк киноси ҳафталиги доирасида биз турли жанрлардаги саккизта фильм намойиш қилиш ниятидамиз. Тарихий кино, драма, романтик ва бошқа фильмлар кўрсатилади. Сценарийчилар, режиссёрлар ва актёрлар – Туркияда жуда машҳур, хизмат кўрсатган инсонлар. Бир сўз билан айтганда, намойиш қилинган фильмларнинг ҳар бири ўз жанрида энг яхшилардан.

Фото: pinterest.com