Пусан маркази артистлари – «Астана Балет» саҳнасида

«Астана Балет» театрида Пусан миллий корейс анъанавий санъати маркази артистлари иштирокида «Beautiful Korea. Dynamic Busan» номли корейс анъанавий санъати концерти бўлиб ўтди.

Тадбир Қозоғистон ва Корея ўртасидаги баҳамжиҳатлик алоқаларини асос қилган ҳолда ташкил этилган. Кореядан махсус таклиф қилинган артистлар санъатсевар томошабинларга Пусан шаҳрига оид анъанавий ижро санъати ҳамда маданиятини намойиш этувчи қизиқарли мусиқа ва рақслар тақдим этди. Шуни ҳам айтиш керакки, бу ижод кечасини Корея Республикаси Элчихонаси ва Корейс маданий маркази ташкил қилди.

КАН ЖОН ЕНГ, ПУСАН МИЛЛИЙ КОРЕЙС АНЪАНАВИЙ САНЪАТ МАРКАЗИ АРТИСТИ:

- Биз тақдим этган концерт дастури томошабинларнинг кўнглидан жой олди, деб ўйлайман. Оқшом давомида турли анъанавий рақслар билан бир қаторда анъанавий чолғу асбобларида куйлар чалдик, шунингдек, қозоқ халқи учун махсус тайёрланган номеримиз – корейс чолғулари ёрдамида ижро этилган  «Дудар-ай» қўшиғини тақдим этдик. Биз Қозоғистонга илк марта келдик, жуда меҳмондўст халқ экан. Бу ерда ҳамма нарса бизга ёқди.

Фото: ussurmedia.ru