Фотокўргазма: Туйғулар ҳокимияти. Германия 19/19

Ҳиссиётлар ва туйғулар. Ўтган аср немис тарихи воқеалари якка шахс идроки орқали таҳлил қилинганда. «Туйғулар ҳокимияти. Германия 19/19».

Пойтахт замонавий санъат галереясида Германиянинг Қозоғистондаги элчихонаси тақдим этган фотокўргазма очилди. Унинг муаллифлари – немис тарихчилари Уте ва Беттина Фреверт. Уларнинг экспозицияси асосини архив фотосуратлари, тарихий ҳужжатлар ва ахборот мазмунидаги коллажлар, шунингдек, диққат билан сараланган видеолавҳалар ташкил қилади. Санъатшунослар айтишича, муаллифлар талқини томошабинларнинг немис давлати тарихидаги бурилиш нуқталарини янгича идрок этишига сабаб бўла олади.

БАУРЖАН САҒИЕВ, ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ ГАЛЕРЕЯСИ АРТ-ДИРЕКТОРИ:

- Бу кўргазма немис давлатчилигининг 100 йиллигига, герман салтанатига, Берлин девори йиқилишининг 30 йиллигига бағишланган. Яъни, бошқача айтганда, кўргазма маълумотларга бой, ахборот мазмунига эга, ундаги ҳар бир экспонат Германия халқи, немис халқи маълум бир даврларда нималарни ҳис этганини ёрқин кўрсатиб бера олади. Бу лойиҳа глобал даражага мўлжалланган, у нафақат Қозоғистонда ўтяпти. Уни Германия элчихонаси дунёнинг барча мамлакатларида ташкил қилмоқда.

Фото: afisha.74.ru