Алматида Ноёб китоблар музейига нодир асар тақдим этилди

Инглиз ёзувчиси ва журналистининг қозоқ анъаналари, кўчманчилар тақдирига нигоҳи. Годфри Лайас қаламига мансуб «Kazak Exodus» асарининг камёб нусхаси Алматидаги Ноёб китоблар музейига топширилди. Ўтган асрнинг 56-йилида чоп этилган нашр Хитойнинг Синьцзян вилоятидан  20 минг қозоқ оиласи кўчиб кетиш тарихини ўз ичига олади. Уларнинг бир қисми Шарқий Кашмирга кўчиб ўтди, бошқа бир қисми Туркияга чиқиб кетди.

ДИНМУХАМЕД АБДРАХАНОВ, “ИЛМ ЎРДАСИ” РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ КОРХОНАСИ НОЁБ КИТОБЛАР МУЗЕЙИ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- Бу китоб қозоқ халқи тарихи учун жуда қимматли асар бўлиб, аввало ўша воқеалар иштирокчилари оғзидан ёзиб олингани билан қимматли. Годфри Лайас ёзишича, ўша вақтда у Туркияда бўлган ва тегишли фикрларни ёзиб олган. Ўша воқеалар иштирокчилари, яъни қозоқлар Хитойдан чиқиб кетиб, Туркия ҳудудига бориб жойлашган. Батир Ўспанов тақдири ҳақида алоҳида ёзилган. У мазкур халқ ҳаракати раҳбарларидан бири бўлган, халқни бошлаб, Туркияга олиб борган.

Таъкидлаш жоизки, сиёсатшунос Бахитжан Бухарбаев инглиз муаллифининг ушбу асарини топиб, қозоқ ҳамда рус тилларига таржима қилди. 4 минг нусхада чоп этилган асар жорий йилда қозоғистонлик ўқувчиларга тақдим этилди.

ДИНМУХАМЕД АБДРАХАНОВ, “ИЛМ ЎРДАСИ” РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ КОРХОНАСИ НОЁБ КИТОБЛАР МУЗЕЙИ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- Китоб 2019 йил бошида таржима қилинган, Бахитжан Бухарбаев айтишича, у «Kazak Exodus» китобини интернетдан топган, мазмунига қизиқиб қолган ва таржима қила бошлаган. Асар қозоқ тилида «Аспантау асқан үркін көш», рус тилида эса «Великий исход казахов» номи остида нашр қилинди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Алмати Ноёб китоблар музейи жамғармасида мингга яқин қимматли экспонат сақланади. Уларнинг бир қисми - мамлакатимиз учун алоҳида тарихий-маданий аҳамиятга эга Марказий Осиё муаллифлари фолиантлари, қадимий битиклар, қозоқ ва қадимий туркий муаллифларнинг тенги йўқ қўлёзмалари.

Фото: vlast.kz