Таниқли санъаткор Сирим Мусирепнинг Нур-Султонда иккинчи кўргазмаси очилди

Таниқли санъаткор Сирим Мусирепнинг пойтахт марказида очилган иккинчи кўргазмаси оммага намойиш этилди.

Мазкур тадбир Ёшлар йилига бағишлаб ташкил қилинган. Ижодкор улғайиб келаётган ёшларга аталган фикрларини санъати орқали айтишга муваффақ бўлди. «Янгича нигоҳ» деб аталган кўргазма 1 ой давом этади. Экспозициядаги 30 дан ортиқ асар орасида картиналар, «Матонат», «Ишонч» деб номланган ҳайкаллар бор. Мусаввир ушбу ижод намуналари ёшлар учун намуна бўлади, деб ҳисоблайди.

СИРИМ МУСИРЕП, МУСАВВИР:

- Мазкур кўргазмадан асосий мақсад – санъат тўғриликдан сув ичишини кўрсатиш. Тўғрилик эса Ҳақиқат, дегани. Яъни ижодий асарлар инсоннинг руҳий покизалиги туфайли юзага келади. Санъат тоза бўлишни талаб қилади. Шу мавзуга бағишланган лойиҳа бу. Ёшларга туртки бера олса, санъатга янгича нигоҳ ташлашга ундаса, янги йўналишларга йўл очса, деб шу ишга қўл урдим.

Ёш ижодкор айтишича, мукаммал асар инсон руҳан баркамол бўлганида туғилади. Шунинг учун бундай ижод намуналарига ҳамиша эътибор билан қаралади. Ва айни вақтда, мусаввир ҳар бир санъат ихлосманди муаллиф кўзлаган мақсадни англашидан умидвор.

Фото: 24.kz