Қозоғистон жаз-бэнди – Лондонда

Лондонда Қозоқ миллий санъат университети коллежи талабалари жаз оркестри концерт берди. Мамлакатимиз бэнди учун Буюк Британиядаги тадбир дебют чиқишдир. Ижрочилар махсус танлов орқали сараланган. Репертуар устида жиддий ишланган. Ғарбда машҳур бўлган хитлардан ташқари, жамоа қозоқ халқ қўшиқларини ҳам ижро этди. "Илигай" ва «Суғир термаси» каби дурдоналар Лондонда ўзига хос шаклда ва қизиқарли жаз талқинида тақдим этилди.

РАУШАН ДАВЛЕТБАЕВА, ЖАЗ-БЭНД  РАҲБАРИ:

- Биз жазнинг турли-туман жиҳатларини тақдим этишга интилдик. Жаз классикасидан тортиб, қозоқ миллий қўшиқларининг жаз талаби билан қайта ишланган шаклини ҳам ижро этдик.

Жонли ижро этиладиган классик ва фольклор жази шинавандалари ёш иқтидорлар чиқишини томоша қилиш учун тўпланди.

Томошабин :

- Мен Шотландияда, Глазго Университетида ўқийман. Бу ерга турист сифатида келганман. Қозоқ дўстим ушбу концертга таклиф қилди. Ижро маҳорати жуда ёқди. Қозоқ халқи маданияти ҳақида кўп нарса билиб олдим. Ва бу ердаги муҳит... уни на газета, на бошқа ахборот воситаси билан тўлақонли бериш имкони бор.

Томошабин:

- Мусиқа энергия ва ғайратга тўла. Замонавий талқинда тақдим этилган анъанавий қўшиқлар жуда ёқди. Шунингдек, мен учун замонавий руҳда тикилган анъанавий либосларни томоша қилиш мароқли бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу гастрол Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ёрдамида «Маънавий янгиланиш» дастури доирасида ташкил қилинди.

Фото: dknews.kz