«Санктъ-Петербургъ Опера» театри – Нур-Султонда

Қозоғистонда биринчи марта «Санктъ-Петербургъ Опера» давлат камер мусиқий театри гастроллари бўлиб ўтди. «Астана Опера» саҳнасида Россия артистлари жаҳон классикасининг икки дурдонасини намойиш этди, улардан бири – Жузеппе Вердининг жаҳонга машҳур «Риголетто» операси. Пойтахт санъатсеварлари учун психологик драма янгича талқинда тақдим этилди.

Пойтахт аҳли ва меҳмонларига тақдим этилган яна бир постановка - Жорж Бизенинг «Жавоҳир изловчилар» операси. Воқеалар Цейлон оролида ривожланадиган спектакль томошабинни мусиқий бойлиги ва драматик ўзига хослиги билан сеҳрлаб қўяди. Шуни ҳам айтиш керакки, Санкт-Петербург театри постановкачи-режиссёри Юрий Александров ижоди юртимиз санъатсеварларига таниш. Қозоғистоннинг турли саҳналари, майдончаларида у 13 та спектаклни муваффақиятли саҳналаштирган.

ЮРИЙ АЛЕКСАНДРОВ, РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ХАЛҚ АРТИСТИ, ОПЕРА РЕЖИССЁРИ:

- Биз шу ердамиз! Бунинг учун шу вақтга мўлжалланган Исроилга гастрол сафаридан воз кечдик. Чунки Нур-Султон шаҳрини эшитишим билан, шу ерга келишни маъқул кўрдим. Бу ер мен учун муҳимроқ. Нега айнан шу спектаклни танладим? Чунки энг жиддий классикани намойиш этдик. «Риголетто» гастролларда жуда кам ижро этилади, чунки унга махсус сараланган яккахонлар жамланиши, маданият гулдастаси тўпланиши, оркестр овози зарур, гастрол графиги доирасида бунга эришиш қийин.

Фото: lenta.inform.kz