Қозоқ ботирлари Лондон аҳли ва меҳмонлари юрагидан жой олди

Норғул – бўйи салкам икки метр бўлган, қадимий найза тутиб, анъанавий чарм аслаҳа таққан қозоқ ботирлари Лондон аҳли ва меҳмонлари юрагидан жой олди.

Ҳамма улар билан бирга суратга тушишни истади. Буюк Британия пойтахтининг қоқ марказида, Трафальгар майдонида Қозоғистоннинг «Ўрда» этно-лойиҳаси иштирокчилари ўз маҳоратини намойиш этди. Ботирларнинг жанговар анъаналари билан флеш-моб-танишув қиролича Елизавета II қароргоҳи яқинида давом этди. Кўргазма уни ҳавас билан томоша қилганларнинг кўпчилигини Қозоғистон ва кўчманчилар маданияти тўғрисида кўпроқ нарса билишга ундади.

ДУМАН АМИН, «ЎРДА» ЭТНО-ЛОЙИҲАСИ ИШТИРОКЧИСИ:

- Биз Лондонга фақат бир мақсадда – хорижликлар Буюк Дашт тарихини яхшироқ билиб олиши, қадим замонлардан буён ота-боболаримиз кийган қозоқ миллий либосларини янада оммалаштириш учун келдик.

БЛИЦ:

- Мен Американинг Мичиган штатидаги Детройт шаҳриданман. Бугун Бирлашган Қиролликка келдим. Бир оз бўш вақтим бор бўлгани учун дўстларим билан Букингем қасрига йўл олдик. Бу ерга ботирлар билан бирга суратга тушиш, улар намойишини томоша қилиш учун келдик. Ва бу тарихий сонияларда иштирок этиш мен учун катта бахт.

- Ботирларингиз менда катта таассурот қолдирди. Либослар менга жуда ёқди. Букингем қасри олдида уларни томоша қилиш мароқли бўлди. Бу томошадан кейин албатта юртингизга бораман, деб ўйладим.

Фото: city04.kz