Илёс Жансуғуровнинг 125 йиллигига бағишланган адабий-театрлаштирилган кеча бўлиб ўтди

«Шоир ва унинг илҳом париси». Мамлакат  пойтахтида қозоқ халқининг буюк шоири, ёзувчиси, драматурги ва жамоат арбоби Илёс Жансуғуровнинг 125 йиллигига бағишланган адабий-театрлаштирилган кеча бўлиб ўтди.

Саҳналаштирилган томоша муаллифнинг «Куйчи» поэмаси ва Мухтор Авезовнинг «Хан Кене» асарлари асосида тайёрланди. Мазкур тадбирдан мақсад – талаба ёшларда шеъриятга қизиқиш ва миллий қадриятларга ҳурматни шакллантириш. Бундан ташқари, янги иқтидорларни кашф этиш ва ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашни кўзлаганмиз, дейди ташкилотчилар. Спектаклнинг ўзига хослиги шундаки, унда Назарбоев Университети талабалари ўзларини артистлар сифатида синаб кўрди. Асарларнинг баъзи қисмлари инглиз тилида ифодали ўқилди.

ГУЛТАС ҚУРМАНБАЙ, «НАЗАРБАЕВ УНИВЕРСИТЕТ» «МАЪНАВИЙ ЯНГИЛАНИШ» МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ:

- Бундай иш тутиш ёшларни ўстиради. Уларнинг маънавий имкониятларини оширади. Шунинг учун ҳам биз шундай тадбирлар ташкил этамиз. Албатта, улар аслида актёрлар эмас, ёш йигит-қизлар гуманитар фанларни ўқимаган, улар – бўлажак муҳандис, медик, сиёсатчилар. Аммо саҳнада роль ўйнаш улардаги тортинчоқликни енгиб ўтишга ёрдам беради. Натижада, фикрини ҳамма ерда бемалол айта олади.

Фото: e-history.kz