«Астана Опера» «Дон Кихот» балетини томошабинларга тақдим этди

«Астана Опера» Людвиг Минкус ўлмас асари - «Дон Кихот»ни томошабинларга тақдим этди. Постановка муаллифи – театр балет труппаси бадиий раҳбари, Россия халқ артисти Алтинай Асилмуратова. Таъкидлаш жоизки, бу оқшомда Базиль партиясини балет яккахони Далер Запаров ижро этди. Мазкур дебютни ижро этиш – артист орзуси бўлиб, у ушалди, дейиш мумкин. Зеро, ҳар бир ижрочи шу ролда ўзини синаб кўришни истайди.

ДАЛЕР ЗАПАРОВ, «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ БАЛЕТ ЯККАХОН АРТИСТИ:

- Бу спектаклдаги асосий роллардан бири. Бу рол ҳақида яна нима дея олиш мумкин? Етарлича шўх, шаддод партия. Ўйлайманки, академияда таълим олаётган барча болалар, ёшлар ўзлари чиқадиган биринчи балет «Дон Кихот» бўлишини орзу қилишса керак, чунки у техник жиҳози жиҳатидан ҳам, ўйноқилиги билан ҳам ажралиб туради. Аммо, энг муҳими, мен бу спектаклга ўз ишининг  усталари – Алтинай Абдуахимовна Асилмуратова ва Константин Евгеньевич Заклинский раҳбарлигида тайёрландим.

Машҳур балет аншлаг билан ўтди ва санъатсеварлар меҳрини қозонди. Ғаройиб томошалар, ёрқин персонажлар, шиддатли мусиқа ва маҳорат билан ижро этилган рақслар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Фото: Хабар 24