«Astana Musical» театрида «Чанғароқ» спектакли премьераси бўлиб ўтди

Фарзанд туғилиши, унинг дастлабки қадамлари, совчилик, тўй. «Astana Musical» театри қозоқ халқининг кўп асрлик ўзига хос урф-одатлари ва анъаналари нақадар гўзал ва мароқли эканлигини намойиш қилди.

Пойтахтда «Чанғароқ» мусиқий спектакли премьераси ўтказилди. Шуни ҳам айтиш керакки, воқеалар ўтов ичида ривожланиб борадиган ноёб постановкага театр артистлари деярли олти ой тайёрланди.

АНЕЛ МУРЗАГУЛОВА, «ASTANA MUSICAL» ТЕАТРИ АРТИСТИ:

- Мюзиклга тайёргарлик бораркан, ҳар бир қадамимиз костюмерлар, хореограф, режиссёр билан мувофиқлаштирилиб борилди. Уларнинг ҳар бири артистлар тақдим этаётган тимсолларни имкон қадар ёрқин намойиш этиши учун ўз улушини қўшишга интилди. Мен қиш образини гавдалантирдим.

Миллий чолғу асбоблари оҳангларининг уйғунлашуви, замонавий хореография билан биргаликда янграган халқ қўшиқлари сеҳрли муҳит ярата олди, томошабинлар қадимий кўчманчи цивилизация образлари ва тимсоллари муҳитига сингиб кетди.

БЎЛАТБЕК НУРҚАСИМОВ, БАСТАКОР:

- Бу ерда мусиқий жанр, мусиқий пьеса бўлгани учун унинг бошидан охиригача куйлар ижро этилган эди.  Ва айнан шу жиҳати билан у томошабинлар хотирасига ўрнашиб қолдиМарказий Осиё мамлакатлари ичида «Astana Musical»  аслини олганда жуда навқирон лойиҳа, ва унинг жамоаси айнан мана шу постановка учун жуда кўп куч-қувват сарфлади. Ўйлайманки, келгусида у хорижий мамлакатларда ҳам муваффақият қозонади.

Яқин кунларда «Astana Musical» театр хорижий гастролларга йўл олиш ниятида. Сафар давомида кўчманчи халқ тарихи ва муҳташам анъаналарини акс эттирган ўзининг ушбу тажриба перформанси ҳам намойиш этилиши кутиляпти.

Фото: vechastana.kz