Осиёда ишонч ва ҳамкорликнинг миллий кўриниши

«Осиёда ишонч ва ҳамкорликнинг миллий кўриниши”.

Нур-Cултонда Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашига аъзо давлатлар фотокўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мазкур ташаббус мазмун-моҳияти ҳамда унинг рўёби акс этган ижодий ишлар намойиш этилди.

Эслатамиз, бу кенгашни ташкил этиш ғояси илк бор Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев томонидан 1992 йилда тилга олинган. Натижада Осиё қитъасида мазкур йўналишда мутлақо ўзгача ҳамкорлик формати шакллана бошлади. Мулоқот майдончаси ташкил этилиши минтақавий хавфсизлик масалаларини глобал хавфсизлик тизими билан уйғунлаштиришга имкон берди, дейди экспертлар.

ШЕРЗОД ПЎЛАТОВ, ҚХА РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Махсус кўргазма тақдимоти бўлиб ўтди, унда турли мулоқот майдончаларидан фотоматериаллар, ташкилотнинг мазкур йўналишдаги ишларни яхшилашга қаратилган фаолияти намойиш қилинди. Чунки бирор мамлакатга нисбатан тажовуз – бутун Марказий Осиё минтақасига таҳдид солиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда кенгаш таркибида бирлашиш, Ассамблеянинг Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши фаолиятидаги улуши туфайли бу йўналишда аниқ қадамлар қўйилди, деб ҳисоблайман.

Фото: today.tj