Нур-Султон шаҳрида «Шабит» ижодкор ёшлар фестивали иш бошлади

Нур-Султон шаҳрида «Шабит» ижодкор ёшлар фестивали иш бошлади. Ҳар йили бўлиб ўтадиган танловда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш мусиқачилар иштирок этади. Ёш ижрочилар ҳакамлар ҳайъати эътиборига классик мусиқа дурдоналарини тақдим этади.

Одатда Моцарт, Бах, Паганини, Венявский, Мендельсон, Прокофьев ва Чайковский асарлари ижро этилади. Фестиваль иштирокчилари маҳоратини хорижлик меҳмонлар – етакчи хорижий скрипка мактаблари вакиллари баҳолайди.

ГЕРНОТ ВИНИШХОФЕР, ВЕНА КОНСЕРВАТОРИЯСИ ПРОФЕССОРИ:

- Танлов талабаларга катта ёрдам беради, даражасини оширади. Ҳар йили шу ерда бўламан. Қозоғистон ва Европа мусиқий ҳаётида алоқалар бўлиши жуда муҳим. Биз артистлар, мусиқачилар, дирижёрларни олиб келамиз, бу ерда мастер-класслар ташкил қиламиз.

Фото: inform.kz