Лондонда Қозоғистон кино ҳафталиги ниҳоясига етди

Лондонда Қозоғистон кино ҳафталиги ниҳоясига етди

Лондонда Қозоғистон киноси ҳафталиги ниҳоясига етди. Маданий тадбирнинг сўнгги кунида томошабинлар диққатига «Айка» фильми тақдим этилди. Канн фестивалида томошабинлар эътирофини қозонган машҳур кинолентани томоша қилишни истовчилар сони жуда кўп бўлди. Уни Британия аудиторияси томоша қила олиши учун фильмга инглиз тилида субтитрлар киритилди.

КАША ТРОЯНОВСКА, ТОМОШАБИН:

- Ажойиб картина экан. Мазкур фестиваль давомида мен жами учта фильмни томоша қилдим. Аммо улар билан таққослаганда ҳам «Айка» юрагимга кириб борди, дея оламан.

Британия аудиториясининг фильмга қизиқиши катта, чунки бу кино ноқонуний миграция муаммолари ҳақида ҳикоя қилади. Бугунги кунда кўп одамлар туманли Альбионда яхши ҳаётга эришиш умидида Ла Манш бўғозини кесиб ўтяпти.

СЕРГЕЙ ДВОРЦЕВОЙ, РЕЖИССЁР:

- Ушбу фильмга қизиқиш кучли бўлишининг сабабларидан бири балки шундадир. Зеро, ҳамма ерда мигрантлар атрофида мураккаб вазият шаклланган, чунки бугунги кунда жаҳоннинг ўзи мигрантлар дунёсига айланиб боряпти. Ҳамма қаергадир боришга интилиб яшаяпти. Нимагадир эриша олмаса – бошқа давлатга кетяпти.

САМАЛ ЕСЛЯМОВА, АКТРИСА:

- Мамлакатимиз киносини дунё бўйлаб оммалаштириш - зарурат. Англия томошабини фильмларимизни томоша қилаётгани жуда муҳим.

Британия томошабинлари, шунингдек, «Ўролмон», «Она сари йўл», «Омонат» ва «Чол» фильмларини ҳам томоша қилди. Қозоғистон киноси ҳафталиги «Маънавий янгиланиш» дастурини рўёбга чиқариш доирасида ўтказилди. Тадбир Буюк Британиядаги Қозоғистон Республикаси элчихонаси ҳамда Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Фото: inform.kz