Пойтахтда «Феномен Эрик Қурманғалиев» асари тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтда «Феномен Эрик Қурманғалиев» асари тақдимоти бўлиб ўтди

Халқаро эътирофга эришган Турк дунёсининг биринчи контртенори. Қозоғистон пойтахтида ўзига хос овозга эга буюк опера қўшиқчиси Эрик Қурманғалиевнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган «Феномен» китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди. Бу - адиба Маржан Ершунинг ижрочи тўғрисида ҳикоя қилувчи асари янги талқини. Эслатамиз, китоб илк марта 2014 йилда нашр қилинган. Муаллиф сўнгги 10 йиллик умрини Эрик Қурманғалиев ижодини ўрганишга бағишлади ва жорий йилда китобини янги фактлар билан бойитди. Асарда умрининг кўп қисмини хорижда ўтказган қозоғистонлик ажойиб опера қўшиқчиси ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Атирау вилоятида туғилиб-ўсган Эрик Қурманғалиев жаҳоннинг кўп мамлакатларини кезиб чиққан, дунёга таниқли ижрочининг сўнгги макони Россия пойтахтида - Москвада.

МАРЖАН ЕРШУ, ШОИРА, ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ НОМЗОДИ:

- Китобда у қандай қилиб қўшиқчига айлангани, қандай ҳаёт йўлини босиб ўтгани, унга вафотидан кейин ҳам эҳтиром билан муносабатда бўлиниши ҳақида ҳикоя қилинади. У ҳақда кўп маълумот тўпладим. Москва, Ленинград, Қозон шаҳарлари газеталарида чоп этилган мақолаларни ҳам ушбу китобга киритдим.

ОНАЙША МАНДОКИ, БУДАПЕШТ УНИВЕРСИТЕТИ МУРАББИЙСИ /ВЕНГРИЯ/:

- Эрик бизга, Будапештга ҳам келган, қадимий черковда ажойиб қўшиғини ижро этган. Ўшанда мен илк бора юртдошим билан танишганман. Унинг бениҳоя камтар ва оддий йигит эканлигини сезганман. Ўшанда бутун Европа халқи унинг нақадар ажойиб овози борлигидан ҳайратланганини эслайман.

Фото: Астана Ақшамы