Данэлия Тулешова Қозоғистон туризми элчиси бўлди

Данэлия Тулешова Қозоғистон туризми элчиси бўлди

Данэлия Тулешова Қозоғистон туризм элчиси бўлди. Эндиликда таниқли ижрочи расмий шаклда мамлакатимиз туризмини жаҳон миқёсида илгари суради. Қозоғистон пойтахтида ўтказилган «ZhasStar» фестивали доирасида ёш туризм элчисини тайинлаш маросими бўлиб ўтди. Атиги 13 ёшга тўлган Данэлия мамлакатимизни оммалаштиришга улкан ҳисса қўшиб улгурди. Бунга мисол сифатида унинг Чарин каньонида суратга олинган «Ўзингга ишон» қўшиғига ишланган клипни кўрсатиш мумкин.

ДАНЭЛИЯ ТУЛЕШОВА, ҚЎШИҚЧИ, ҚОЗОҒИСТОН ТУРИЗМ ЭЛЧИСИ:

- Мен она ватанимга бошқа мамлакатларда яшаётган одамлар эътиборини тортишга хизмат қила олишимдан жуда хурсандман. Ва менга билдирилган ишончдан бошим кўкка етди. Қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Мен бошқа давлатларга кўп бора сафар қиламан, шу тариқа жуда кўп одамларга Қозоғистон ҳақида гапира оламан, улар мамлакатимизни яхшироқ билиб олади.

Фото: inbusiness.kz