Қурманғази номидаги оркестр 85 йиллик юбилейини нишонлайди

Қурманғази номидаги оркестр 85 йиллик юбилейини нишонлайди

Қурманғази номидаги афсонавий оркестр жорий йилда 85 йиллик юбилейини нишонлайди. Муҳим сана шарафига пойтахтда байрам концерти бўлиб ўтди. Оқшом дастурида даштнинг қиёси йўқ гўзал мусиқалари, шунингдек, бутун дунёга машҳур халқ композициялари янгради. Жамоа юбилейига бағишланган концертда миллий эстрада юлдузлари ҳам иштирок этди. Таъкидлаймиз, Қурманғази номидаги оркестр 1934 йилда ташкил топган. Бугун унинг таркибида 85 нафар талантли мусиқачи бор. Юбилей тантаналари арафасида артистлар Қозоғистоннинг қатор шаҳарларида бўлишди ва Европа бўйлаб гастрол сафарига чиқишди.

ҚУАНИШБЕК МУХАНҒАЛИЕВ, ҚУРМАНҒАЗИ НОМИДАГИ ХАЛҚ ЧОЛҒУЛАРИ ДАВЛАТ ОРКЕСТРИ ДИРЕКТОРИ:

- Режага кўра, йил сўнгига бориб, оркестрда 15 йилдан кўпроқ вақт ишлаган Айтқали Жаимов ижодий оқшомини ташкил этишни кўзлаганмиз. Бунинг учун Ўзбекистондан дирижёр келади, шунингдек, томошабинни бошқа концертлар билан ҳам хурсанд қиламиз. Сўнг эса Хитой ва Германияга сафар режалаштирилган.

Келаси йили оркестр Қарағанди, Манғистау ва Шарқий Қозоғистон вилоятларига гастрол уюштиради. Шунингдек, артистлар Беларусь ва Францияда ҳам концерт беради.

Фото: sn.kz