Нур-Султонда Гёбеклитепе сарой мажмуасига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди

Нур-Султонда Гёбеклитепе сарой мажмуасига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди

Нур-Султонда Туркияда жойлашган кўҳна Гёбеклитепе сарой мажмуасига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди. Экспозицияда ноёб меъморий обиданинг 30 дан зиёд фотосурати тақдим этилган.

Таъкидлаймиз, Гёбеклитепе энг қадимий бино саналади. Олимлар таъкидлашича, уни 12 минг йил илгари кўчманчилар қурган. Мутахассислар мажмуани 1963 йилда аниқлаган. Яқинда у ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Турк экспертлари фикрича, мажмуа жаҳон даражасидаги археологик ва туристик марказга айланиши керак. Туркияда Гёбеклитепе йили деб эълон қилинган жорий йилда бутун дунё бўйича бу кўҳна бино тарғиботи ўтказилмоқда.

АЛМАГУЛ ИСИНА, ЮНУС ЭМРО НОМИДАГИ ТУРК МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ В.Б.:

- Айни пайтда Шанлиурфа шаҳрида «Гёбеклитепе» музейи мавжуд, у ерда шу мажмуада топилган археологик экспонатлар сақланади. Ҳозирда у ерда тадқиқот ишлари ўтказиляпти. Бу кўргазмани қозоғистонликларни мазкур музей билан таништириш мақсадида очдик. Фотосуратлар турли вақтларда олинган, кўрганингиздек, турли тошлар, археологик монументлар, ёдгорликлар, барча бу обидалар талон-торож қилинмаган, шунинг учун яхши сақланган, бизнинг кунларга қадар етиб келган.

Фото: aa.com.tr