Фариза Ўнғарсинованинг 80 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди

Фариза Ўнғарсинованинг 80 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди

Нур-Султонда таниқли шоира Фариза Ўнғарсинованинг 80 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди. Унинг ижоди юрт маданияти тарихидаги ёрқин саҳифалардан биридир.

Худди шундай ёрқин ва бой этно-фольклор ансамбль - «Астана сази» муаллиф шарафига мусиқий оқшом тақдим этди. Дастурдан Фариза Ўнғарсинованинг барчага севимли асарлари, шунингдек, замонавий мусиқачиларнинг оригинал композициялари жой олган. Томошабинлар ўзлари учун янги товушларни кашф этди ва машҳур тўртликлар қудратини ҳис этди.

АРДАК ЕЛЕУСИЗ, «АСТАНА САЗИ» АНСАМБЛИ ДЎМБИРАЧИСИ:

- Оқшомимизни улуғ қозоқ шоираси, Халқ ёзувчиси Фариза Ўнғарсинованинг 80 йиллигига бағишладик. Концерт дастурига унинг энг яхши асарлари киритилди. Нафақат бизнинг «Астана сази» жамоаси, балки анъанавий қўшиқ ижрочилари - Ерболат Шалдибеков, Кунсулув Турикпен ва бошқалар ҳам санъатини намойиш этди.

Фото: Астана Ақшамы