Элчин Сафарли: Қозоғистон илҳом бағишлайди

Элчин Сафарли: Қозоғистон илҳом бағишлайди

Қозоғистон илҳом беради. Дунёвий бестселлерлар муаллифи Элчин Сафарли шу ҳақида сўз юритди. Ёзувчи республикамизнинг ҳайратомуз табиати билан бир қаторда бетакрор меъморий қиёфаси билан ажралиб турувчи пойтахт ҳам унда улкан тассурот қолдирганини таъкидлади. Қатор романлар муаллифи бундай жонли ҳиссиётлар ижод учун зарур, деб ҳисоблайди. Нур-Султондаги истеъдодли ёшлар билан ўтган учрашувда Элчин Сафарли маҳорат сирлари билан бўлишди.

ЭЛЧИН САФАРЛИ, ЁЗУВЧИ:

– Мен нафақат ёш ёзувчиларга, балки ўқиётган, ўзлигини излаётган бутун ёшларга ўсишда давом этиш, сўрашдан тортинмаслик, янги билимлар сари интилиш, ўз умрини қалби буюргани каби озод яшашни маслаҳат берган бўлардим. Бу жуда ёқимли таассурот. Бу менинг севимли шаҳарларимдан бирига айланди. Бу ерда ҳаво бор. У жуда кенг. Бу ерда йўллар кенг. Кўркам меъморий бинолар кўп. Бу ерда бўлиш ёқади, ўйлайманки, баҳорда қайтаман.

Фото: 1news.az