Пойтахтда IV украин ижодиёти халқаро фестивали ўтказилди

Пойтахтда IV украин ижодиёти халқаро фестивали ўтказилди

«Биз биргамиз, бир оиламиз!» Пойтахтда тўртинчи бор украин ижодиёти халқаро фестивали ўтказилди. У нафақат Украина, балки Қозоғистон, Россия ва Польша вокал-хореографик, рақс ва халқ жамоаларини ўзида жамлади. Улар концерт дастурида иштирок этди. Шунингдек, тадбир доирасида декоратив-амалий санъат кўргазмаси ва Қозоғистонда Ёшлар йилига бағишланган фотоэкспозиция ташкил этилган. Ташкилотчилар сўзига кўра, фестиваль ижтимоий тотувлик ва бирдамлик, республикадаги этнослар маданиятини оммалаштириш бўйича “Маънавий янгиланиш” дастурининг амалдаги татбиғига, шунингдек, Қозоғистон ва Украина ўртасидаги икки тарафлама ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган.

ЛЮБОВЬ КЛИМЕНКО, ФЕСТИВАЛЬ ИШТИРОКЧИСИ:

- Биз қозоқ қўшиқларини ҳам куйлаймизтурли қўшиқларни ўрганамиз, айтамизЎйлаймизки, биз ажралмаймизчиндан ҳам ҳаммамиз катта бир оиламизБу жуда ёқимли, истардимки, ёшлар буни кўрса, тингласаЁш қизлар украин либосларини кийиб тургани завқ берадимуҳимибу ерда бутун бир миллийлик бор.

ИВАН КУЛЕБА, УКРАИНАНИНГ ҚР ДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ:

- Қозоғистон ҳудудида бизнинг 19 та бирлашмамиз, украинлар жамоат бирлашмаси мавжуд. Украин ташкилотлари бўлмаган бирорта ҳудуд йўқ. Биз, албатта, энг аввало, Қозоғистон халқи ассамблеяси раҳбари Элбоши, Биринчи Президент Нурсултон Абишевичдан бевосита Қозоғистон Халқи ассамблеясида бўлаётган бу ишлар учун миннатдормиз. Бизникилар иқтисодиёт, сиёсат, маданиятнинг барча соҳасида фаолият юритади, украинларнинг фаол иштирокига доир мисоллар жуда кўп.

Фото: assembly.kz