«Astana musical» «Чанғароқ» мусиқали асарини тақдим этди

«Astana musical» «Чанғароқ» мусиқали асарини тақдим этди

Пойтахтда «Чанғароқ» мусиқий спектакли премьераси матбуот учун намойиш этилди. «Astana musical» театри ўзига хос постановка тақдим этди.

Шуни ҳам айтиш керакки, «Чанғароқ» - янги йўналишдаги тажриба перформанси. Спектаклнинг ўзига хослиги шундаки, ундаги барча воқеалар ўтов ичида юз беради. Артистлар инсон ҳаётининг турли босқичларини беназир қозоқ халқи маданияти ёрдамида кўрсатиб беради. Миллий анъана ва урф-одатлар, миллий мусиқа асбоблари ва қўшиқлар - барчаси спектаклга миллий руҳият бахш этади, дейди ташкилотчилар. Постановкада замонавий хореография, янги техник имкониятлар жамланган. Таъкидлаш жоизки, спектакль премьераси 5 ва 6 ноябрда ўтиши режалаштирилган.

ЕСЛАМ НУРТАЗИН, «ASTANA MUSICAL» ТЕАТРИ ПОСТАНОВКАЧИ РЕЖИССЁРИ, БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- Менинг фикримча, бунақаси Қозоғистонда ҳали бўлмаган. Саҳнанинг ўзида тикланадиган ўтовда маҳоратимизни кўрсатамиз. Репетиция 4 ой давом этди.  Бу вақт давомида биз драматургияни янгидан тикладик. Спектакль мусиқаси ҳам яқинда ёзилди. У анъанавий фольклор композицияларга асосланган. Унда турли урф-одатлар ва миллий қўшиқлар овози муҳрланган.  Ва булар барчасини биз замонавий талабларга мослаштирдик. 

Фото: inform.kz