Пойтахтда «Voice of Nur-Sultan» халқаро фестивали ўтказилади

Пойтахтда «Voice of Nur-Sultan» халқаро фестивали ўтказилади

 Пойтахтда «Voice of Nur-Sultan» халқаро фестивали ташкил этилади. Тадбир Маданият ва спорт вазирлиги ёрдамида иккинчи марта ўтказилаяпти. Унда Россия, Болгария, Украина, Грузия, Португалия, Хитой, Озарбайжон ҳамда Қозоғистон мамлакатлари қўшиқчилари иштирок этади.

Ташкилотчиларнинг айтишича, ўтган йили мазкур тадбир танлов шаклида ўтказилган бўлса, бу  йил фестиваль форматига ўтказилди. Икки кун давом этадиган концертда хорижлик қўшиқчилар мамлакатимиз эстрада юлдузлари билан бирга қозоқ тилида куйлайдилар. Лойиҳадан мақсад – маданият соҳасининг имиджини яхшилаш, айни вақтда, Қозоғистон мусиқа ижодиётини тарғиб қилиш.  Шуни ҳам айтиш лозимки, фестивалга «Хабар» агентлиги» ҲЖ ахборот кўмаги кўрсатади.

РИНАТ КЕРТАЕВ, «ХАБАР» АГЕНТЛИГИ» ҲЖ РАИСИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Октябрь ойининг 25-26 кунлари «Хабар» канали ва «Kazakh TV» телеканали «Voice of Nur-Sultan» номли улкан халқаро қўшиқ фестивалини жонли эфирда намойиш қилади. «Хабар» арқали мамлакатимиз аҳоли томоша қилса, «Kazakh TV» ушбу тадбирни хорижий мамлакат телетомошабинларига тақдим этади. Айни вақтда, фестивалнинг ўзига хослиги шундаки, Россия каби тадбирда қатнашаётган мамлакатлар телеканаллари ҳам биз билан бирга ушбу лойиҳани эфирга узатиш ёки уни ёзиб олиб, кейин кўрсатиш ниятида.

ЖИГЕР АУПБАЕВ, ҚЎШИҚЧИ:

- Ушбу лойиҳада украиналик Алина Башкина деган соҳибжамол қиз билан Тўлеген Мухамеджановнинг «Қуш йўли» қўшиғини биргаликда, дуэт бўлиб ижро этамиз. Мени шу лойиҳага жалб этишгани, Қозоғистон эстрада юлдузлари қаторида номим аталиб, иштирок этаётганимдан мамнунман.

Фото: Казинформ