Нур-Султонда ёш скрипкачилар VIII халқаро танлови бўлиб ўтмоқда

Нур-Султонда ёш скрипкачилар VIII халқаро танлови бўлиб ўтмоқда

Нур-Султон шаҳрида ёш скрипкачилар VIII халқаро танлови бўлиб ўтмоқда. Унда 10 ёшдан 28 ёшгача бўлган иқтидорли созандалар иштирок этяпти. Ғалаба учун курашаётганлар қаторида юртимиздаги барча вилоят вакилларидан ташқари Россия, Австрия, Германия ва бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам бор. Ижрочилар маҳоратини баҳолаш учун жаҳоннинг етакчи скрипкачилар мактаблари вакиллари – таниқли педагог, профессор ва хизмат кўрсатган артистлар жалб этилган. Шунингдек, танлов доирасида ҳакамлар ҳайъати аъзолари қатор мастер-класслар ўтказади, иштирокчилар классик мусиқа дурдоналари ва миллий композицияларни ижро этади.

БОРИС КУШНИР, ВЕНА КОНСЕРВАТОРИЯСИ ВА ГРАЦ МУСИҚА УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОР, ТАНЛОВ ҲАКАМИ:

- Жаҳоннинг кўплаб танловларида ҳакам сифатида иштирок этганман, тадбир давомида янги иқтидорларни кашф этиш истаги мен учун ҳамиша муҳим. Агар танлов давомида яхши скрипкачи аниқланмаса, назаримда, бу танловнинг қаеридадир кемтиклик бор. Аммо битта, иккита ҳақиқатан ҳам қобилиятли ёшларни топа олсак – ўзимни жуда бахтиёр ҳисоблайман, демак, танлов ўзини оқлади.

АЙМАН МУСАХЎЖАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ, ҚОЗОҚ МИЛЛИЙ САНЪАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ:

- Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, ўзимизда ҳам кўпсонли шогирдларимиз бор. Ва айнан улар, ўқувчиларимиз, талабалар ижро маҳоратини мукаммал ўзлаштиришини истардим. Бунинг учун уларга имконият беряпмиз. Умид қиламанки, мазкур танлов Қозоғистон номидан йирик халқаро танловларга бора оладиган иқтидорли болаларни топишга ёрдам беради.

Фото: yorick.kz