Қозоғистоннинг халқ ёзувчиси Абдижамил Нурпеисов 95 ёшга тўлди

Қозоғистоннинг халқ ёзувчиси Абдижамил Нурпеисов 95 ёшга тўлди

Қозоғистоннинг таниқли халқ ёзувчиси, машҳур «Қон ва тер» трилогияси муаллифи Абдижамил Нурпеисов 95 ёшга тўлди.

Пойтахтда бўлиб ўтган илмий-амалий конференцияда буюк шахс ва қозоқ адабиёти классигининг ўзига хос ижоди ҳақида гапирилди. Учрашувда таниқли жамоат арбоблари, адабиётшунослар, танқидчилар, ёзувчилар, журналистлар, шоирлар ва публицистлар иштирок этди. Уларнинг айтишича, Абдижамил Нурпеисов 21- аср адабиёти ва санъати ривожига улкан ҳисса қўшган. Бугунги кунда ҳар бир мактаб ўқувчиси машҳур асарлари орқали ёзувчини яхши танийди. Нурпеисовнинг китоблари француз, немис, испан, хитой, араб ва дунёнинг бошқа тилларига таржима қилинган ва чоп этилган.

ҚАЙРАТ САҚ, ОЛИМ-АЛАШШУНОС:

 - Абдижамил Нурпеисов – буюк ёзувчи, у қозоқ прозасини сифат жиҳатидан янги даражага кўтара олган ижодкор. Бугунги кунда унинг ижоди нафақат қозоғистонлик китобхонлар, балки МДҲ мамлакатлари аҳлига ҳам жуда таниш. Айни вақтда уни қаламига мансуб асарлар жаҳоннинг кўп тилларига таржима қилинган. Ёзувчи онгли умрининг кўп қисмини Орол денгизи муаммоларини ҳал этиш учун сарфлаган. Менинг фикримча, унинг ижоди онгимизни, дунёқарашимизни ўзгартиради, миллий маънавиятимизни юксалтиради.

ДАУЛЕТКЕРЕЙ КАП ЎҒЛИ, ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ НУР-СУЛТОН ШАҲАР ФИЛИАЛИ ДИРЕКТОРИ:

 - Мен Абдижамил Нурпеисовнинг ҳар бир асари қозоқ адабиёти олтин жамғармасига киритилиши зарур, деб ҳисоблайман. У она тилини яхши билан, урушда бўлган, кўп нарсаларни ўз кўзи билан кўрган, шунинг учун ҳам давр нафасини аслидаги каби тасвирлаб бера олган. Унинг сўзлари юракни титратади, у халқимиз бахтига туғилган. Биз классикнинг ижодини эъзозлашимиз керак.