Пойтахтда Қайрат Сақнинг янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтда Қайрат Сақнинг янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

Қозоғистон пойтахтида таниқли алашшунос олим Қайрат Сақнинг икки янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Улардан биринчиси «Алаш публицистикаси: тадбиркорлик масаласи» деб аталади.

Мазкур асар партиянинг иқтисодий масалаларга муносабатини акс эттирган. Муаллиф ўша вақтлардаги тадбиркорлик фаолияти, профессионал ривожланиш ва иш билан таъминлашга оид маълумотлар келтирган. Олим Алаш Ўрда вакиллари кўтарган мавзулар бугунги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаганига ишонади.

Жамоатчиликка тақдим этилган иккинчи китоб «Эллик йил – умрнинг поғонаси» деб номланган. Унда ижодий зиёлилар, ҳамкасблари, дўстлари Қайрат Сақ учун билдирган тилаклар жамланган. Улар қозоқ маънавияти ва миллий журналистикани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун унга миннатдорчилик билдирган.

ҚАЙРАТ САҚ, ЕВРООСИЁ МИЛЛИЙ  УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ, АЛАШШУНОС ОЛИМ:

- Биз кўп йиллар давомида Алаш арбоблари тажрибаси ва ҳиссасини ўрганиб келяпмиз. Бу иш доирасида ажойиб илмий лойиҳани рўёбга чиқардик. Ишларимизда фақат энг қимматли архив материалларидан фойдаланиш, уни бугунги ва бўлажак авлодга етказишга ҳаракат қилдик. Иккинчи китобим - «Эллик йил – умрнинг поғонаси» ни ўтган давр учун юрт олдида қилинган сарҳисоб деб тушуниш мумкин. Буюк Абай айтгани каби, умрнинг ўтган ҳар бир куни, ўтган ҳар бир йили учун ҳисобот бера олиш зарур.

ДИХАН ҚАМЗАБЕК ЎҒЛИ, ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР, АЛАШШУНОС:

- Мазкур асар китобхонлар учун жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Чунки унда 30-йилларда қатағон қилинган қозоқлар фикри-дунёқараши тўпланган. Албатта, булар ҳаммаси ўша даврга монанд акс эттирилган. Таълим, фан, яшаш тарзи, ижтимоий ҳаётнинг турли қирралари. Булар ҳаммаси илмий асарларда ўз аксини топган. Зеро, нима бўлганида ҳам улар халқ бирлиги ва давлатчиликни тиклашдек вазифани адо этган. Бу эса жуда муҳим.

Фото: Хабар 24