Пойтахтда «Астана сози» фольклор-этнографик жамоаси концерти бўлиб ўтди

Пойтахтда «Астана сози» фольклор-этнографик  жамоаси концерти бўлиб ўтди

Пойтахтда «Астана сози» фольклор-этнографик жамоаси концерти бўлиб ўтди. Ушбу тадбир мамлакатимиз адабиётининг уч нафар классиги - Сакен Сейфуллин, Беймбет Майлин ва Иляс Жансуғуровнинг 125 йиллигига бағишланди.

Оркестр яккахонлари билан бирга саҳнага хизмат кўрсатган маданият арбоблари, таниқли ижрочилар, турли халқаро танловлар совриндорлари ҳам чиқди. Мусиқий оқшом «Астана сози» жамоаси бадиий раҳбари Бауржан Ақтаев раҳбарлиги остида ўтказилди. Унинг айтишича, бундай тадбирлар қозоқ халқ анъаналари эъзозланаётганини кўрсатади, шунингдек, Буюк Дашт мамлакатининг бой тарихи ва анъанасини акс эттиради.

БАУРЖАН АҚТАЕВ, «АСТАНА СОЗИ» ФОЛЬКЛОР-ЭТНОГРАФИК  ЖАМОАСИНИНГ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- Бу жуда ноёб ва ўзига хос концерт, биз юртимизнинг буюк фарзандлари номларини унутмаслигимиз керак. Ижодимиз орқали ёш авлодга тарихга бўлган эъзозли муносабатни етказиш истагидамиз. Зеро, биз олтин кўприк саналамиз. Бу каби шеърият кечалари, концертлар бой меросимизни сақлаб қолишга мўлжалланган.

Фото: qazaqconcert.kz