Пойтахтда Раҳимжон Ўтарбоев китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтда Раҳимжон Ўтарбоев китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

«Ва мен сенга ўхшардим», «Чингизхон андуҳи». Пойтахтда таниқли қозоғистонлик ёзувчи, буюк драматург Раҳимжон Ўтарбоевнинг икки томли қиссалар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди. Россия ёзувчиси Георгий Пряхин томонидан биринчи марта рус тилига таржима қилинган асарлар бир ой аввал Москвада ҳам китобхонларга таништирилган. Ижодкор Ўтарбоевнинг серқирра ва сермазмун ижоди турли мамлакатларда катта қизиқишга сабаб бўлган. Адабий танқидчилар айтишича, устоз асарлари дилга яқин, зеро, ҳаёт мазмуни ҳақида мушоҳадалар, маънавий қадриятлар ва одамлар орасидаги муносабатларга бағишланган. Ўтарбоев асосан она тилида асар ёзган, аммо унинг адабий мероси кўплаб халқлар орасида маданият воситасига айланган, дил ришталарини боғлаган. Муаллиф асарлари қозоқ, рус, инглиз, хитой, турк, қирғиз ва араб тилларида нашр этилган.

АМАНГЕЛДИ КЕНШИЛИК ЎҒЛИ, АДАБИЙ ТАНҚИДЧИ:

- Таниқли қалам соҳиби, сўз санъаткори, у нафақат Қозоғистонда, балки хорижда ҳам ном қозонган. Раҳимжон Ўтарбоев ижодини ўрганишга жазм қилган тадқиқотчилар унинг асарларида очилмаган қирраларни кашф этиши шубҳасиз. Айниқса, устоз драматургияга қўшган ҳисса ҳақида маълумот жуда кам. Аммо бугунги кунда ёш ва қобилиятли танқидчилар Раҳимжон Ўтарбоев драматургияси ҳақида тез-тез мақолалар ёзиляпти. Назаримда, у ижодий ҳаётини вафотидан кейин иккинчи марта бошлагандек.

Фото: kogamtv.kz