Қозоғистон ва Россия музейлари тажриба алмашади

Қозоғистон ва Россия музейлари тажриба алмашади

Қозоғистон ва Россия музейлари умумий кўргазмалар ташкил этиш ва тажриба алмашишни режалаштиряпти. Шунингдек, икки мамлакат мутахассислари биргаликда археологик тадқиқотлар ўтказиш ниятида. Атирау вилоятидаги «Сарайшиқ» Давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси Россия, шу жумладан, Астрахань ва Волгоград музейлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш хусусида шартнома имзолади.

АНАТОЛИЙ МАЛЬЧЕНКО, ВОЛГОГРАД ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ ДИРЕКТОРИ:

- Қозоғистон билан, қозоқ қўриқхона-музейи билан ҳамкорлик қилиш имкони туғилганидан мамнунмиз. Шунда Қозоғистондаги жуда кўп одам музейимизда сақланаётган экспонатлар тўғрисида маълумотга эга бўлади.

АЙБЕК ТУРАР ЎҒЛИ, «САРАЙШИҚ» ДАВЛАТ ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАСИ  ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бугунги кунда музей-қўриқхонамизда Астрахандан келган археолог олимлар фаолият юритяпти, улар қаторида Плахов, Пантелеев ва Бирюков каби рассом-топографлар ҳам бор. Улар, ўз навбатида, бизни ҳам таклиф қиляпти. Келгусида биз учун Россия ҳудудида археологик қазув ишларини амалга ошириш имконияти бўлишига умид қиламан.

Икки давлат музейлари ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланиши келгусида илмий изланиш ва туризм соҳасидаги алоқаларни кучайтиришга хизмат қилади.

Фото: camonitor.kz