Николай Рерих таваллудининг 145 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Николай Рерих таваллудининг 145 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

«Муҳаббат дунёлар ярата олади». Нур-Султон шаҳрида шундай ном остида буюк рус рассоми, ёзувчиси ва файласуфи Николай Рерихнинг 145 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Экспозицияга муаллифнинг ўзига хос тасвирий санъат асарларидан ташқари ноёб фотосуратлари ҳам қўйилган. Таъкидлаш жоизки, Рерихнинг бадиий мероси жуда катта.  Мусаввирнинг 7 мингдан зиёд картинаси бугунги кунда жаҳоннинг турли музей ва хусусий коллекцияларида сақланади. Бундан ташқари, у 27 китоб муаллифи ҳам.

НИКОЛАЙ МАЛЬЦЕВ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИДАГИ РОССИЯ ФАН ВА МАДАНИЯТ МАРКАЗИ МАДАНИЙ ВА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЛОЙИҲАЛАР МУОВФИҚЛАШТИРУВЧИСИ:

- Биз ҳамиша рус тарихи, Россия маданияти, санъатига оид буюк саналарни қандайдир шаклда, тадбирлар воситасида нишонлаб боришга интиламиз. Турли кўргазма, концерт, адабий-мусиқий кечалар ўтказамиз. Биз, албатта, бу санани унутишимиз мумкин эмасди. Николай Константинович Рерих – буюк Россия олими, мусаввири, саёҳатчиси, этнографи, археологи, бошқача айтганда, универсал билимлар ва қизиқишларга эга инсон бўлган. 

Фото: ksors.kz