Хитой мўйқалам усталарининг «Жян қошидаги чизгилар» деб аталган кўргазмаси очилди

Хитой мўйқалам усталарининг «Жян қошидаги чизгилар» деб аталган кўргазмаси очилди

Хитой мўйқалам усталарининг «Жян қошидаги чизгилар» деб аталган кўргазмаси очилди. Пойтахтдаги экспозицияда Осмоности мамлакатидан келган олти нафар таниқли рассомнинг 55 та ўзига хос асари намойиш этилди. Муаллифлар улар ижоди Хитойнинг ўзига хос маданияти ва цивилизациялар уйғунлигини акс эттириши билан бирга, «Ягона макон-ягона йўл» ташаббуси қанот ёзишига ҳам хизмат қилишига ишонади. Бундан ташқари, лойиҳа Қозоғистон ва Хитой ўртасида маданий алмашинувлар чуқурлашишига хизмат қилади, дейди улар.

ГУАН ХУҢЧЭН, РАССОМ, ПРОФЕССОР / ХИТОЙ/:

- Кўргазмага иккита асаримни тақдим этдим. Аввал ҳам пойтахтингизга келганман. Аммо бу сафар бошқа мусаввирлар билан бирга ташриф буюрдим. Умуман олганда, Қозоғистонни ҳам қўшганда, жаҳоннинг деярли 40 мамлакатида асарларим намойиш қилинган.  

Фото: sxodim.com