«Бир даврнинг икки даҳоси: Лермонтов ва Шевченко» кўргазмаси

«Бир даврнинг икки даҳоси: Лермонтов ва Шевченко» кўргазмаси

«Бир даврнинг икки даҳоси: Лермонтов ва Шевченко». Нур-Султон шаҳрида буюк замондош шоирларнинг 205 йиллигига бағишланган ўзига хос кўргазма бўлиб ўтмоқда. Шуни ҳам айтиш керакки, 19-аср жаҳон маданиятига икки кўп қиррали украин ва рус ижодкорини берди. Улар тақдири кўп жиҳатдан ўхшаш: ҳар иккаласи буюк шоирлар эди, озодлик учун курашган, айни вақтда қобилиятли мусаввир бўлган. Кўргазмада қизиқарли экспонатлар тақдим этилди: Лермонтовнинг графика ва ранг-тасвир асарлари, чизган портрет ва эскизлари. Уларнинг бир қисми Шевченко номли музейга ҳадя қилинди.

НИКОЛАЙ МАЛЬЦЕВ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИДАГИ РОССИЯ ФАН ВА МАДАНИЯТ МАРКАЗИ МАДАНИЯТ ВА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЛОЙИҲАЛАРИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИСИ:

- Шоир тириклигида чизилган суратлар у қадар кўп сақланиб қолган эмас. Улардан олтитаси кўргазмада тақдим этилди. Албатта, улар репродукция, кўчирилган нусхалар, аммо кенг томошабинлар оммаси учун жуда қизиқарли эканлиги сир эмас.

Фото: sputniknews.kz