Пойтахтда «Буюк Дашт мамлакати» форуми бўлиб ўтди

Пойтахтда «Буюк Дашт мамлакати» форуми бўлиб ўтди

Пойтахтда «Буюк Дашт мамлакати» форуми иккинчи марта ташкил қилинди. Нуфузли тадбирга мамлакатимиз ва хорижий мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари, савдо тармоқлари вакиллари, маҳсулот дистрибьюторлари йиғилди. Форум доирасида ўтган ҳунармандлар кўргазмасида 100 га яқин уста иштирок этди. Улар чарм, чинни, тош ва сопол буюмларини кўпчиликка намойиш этиш билан бирга мастер-класс ҳам ўтказди. Ўзаро тажриба алмашилди. Бу йил кўргазмага мамлакатимиз тадбиркорлари билан бир қаторда хорижлик бизнесменлар ҳам қатнашиш имконига эга бўлди. Масалан, миллий амалий санъатни бизнесга айлантирган тожикистонлик тадбиркорлар Қозоғистондан ҳамкор излади. Улар икки томонлама ҳамкорлик юксак салоҳиятга эгалигини таъкидлайди. 

АБДУСАИД ҚЎЗИЕВ, ҲУНАРМАНД /ТОЖИКИСТОН/:

- Биз таклиф этган миллий кийимлар жуда харидоргир бўлди. Европа, Америка, Россия либосларимизни харид қилмоқда. Сизнинг юртда ҳам эҳтиёж бор кўринади. Шунинг учун шу ердамиз.

АБДУҚАҲҲОР ҲАМДАМОВ, ҲУНАРМАНД /ТОЖИКИСТОН/:

- Тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш мумкин. Биздаги ангор эчкилари юнгига, сифатли материалларга эҳтиёж бор. Масалан, бартер борасида келишувга муваффақ бўлдик. Баҳоси ҳам, етказиб бериш муддати ҳам кўнгилдагидек бўлиши учун логистика масаласини ўйлаш керак.

Фото: Егемен Қазақстан